Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси медаллари тақдим этилди
2020 йилги Токио Олимпиадаси ташкилотчилари Токиода ғолиб спортчилар тақдирланадиган медаллар дизайнини тақдим қилди.
Ҳар бир медалда шахмат тартибида жойлаштирилган оқ ва индиго рангидаги тўртбурчаклардан иборат “итимацу” анъанавий нақшига эга сферик шаклда бажарилган Олимпиада эмблемаси бор. Медалнинг орқа томонида қадимги юнон афсоналаридаги Ника маъбудаси тасвири туширилган. Медаллар дизайни Дзюнъити Каваниси томонидан яратилган.
Олимпия медаллари 550 грамм келиб, қисман аввал истеъмолда бўлган электроникадан тайёрланган. Япония ҳукумати шу мақсадда акция эълон қилган ва унинг давомида 79 тоннага яқин электроника йиғилган. Бунинг натижасида 32 кг олтин, 3,5 тонна кумуш ва 2,2 тонна бронза олишга муваффақ бўлинган.
The moment you have all been waiting for, your #Tokyo2020 Olympic Medals! 🥇🥈🥉
— #Tokyo2020 #1YearToGo (@Tokyo2020) July 24, 2019
RT for good luck! 100% #Sustainable #1YearToGo pic.twitter.com/DcLKtEF0DQ
Аввалроқ 2020 йилги Олимпиада ва Паралимпиада рамзий тимсоллари Мирайтова ва Сомэйти деган ном олгани маълум қилинганди. Ушбу номлар 2018 йил декабридан 2019 йил февралигача Япониядаги бошланғич синфлар ўқувчилари орасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра танланган.
Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача, Паралимпиадаси эса 28 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
20:33 / 13.01.2025