Спорт | 20:15 / 25.07.2019
18456
1 дақиқада ўқилади

Боксчи Максим Дадашев жанг пайти инсульт бўлгани аниқланди

Россиялик боксчи Максим Дадашев пуэрторикалик Субриэл Матиасга қарши жанг пайтида инсульт бўлгани аниқланди.  

Шифокорлар хулосасига кўра, Дадашев миясига қон қуйилгани ва жуда қаттиқ оғриққа қарамасдан жангни давом эттирган. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи инстаграм саҳифасида хабар қолдирди. 

28 ёшли боксчи 23 июль куни шифохонада вафот этди. Ўлим 20 июль куни Сабриэл Матиасга қарши жангда олган жароҳатлари оқибатида юз берган. Пуэрторикаликдан учралган мағлубият унинг фаолиятидаги ягона бўлиб қолди.

Боксдаги қисқа фаолияти давомида Дадашев NABF талқини бўйича Шимолий Америка чемпионлиги камарига эгалик қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид