Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди
Божхона қоидабузарликлари орасида божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси тегишли кодларини ўзгартириш ҳоллари кўп учрайди.
Куни кеча “Олот” чегара божхона постида ҳам катта миқдордаги товар кодларини ўзгартириш ва уларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаслик асосида фойда кўришга уриниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида бўлмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарлар мавжудлиги аниқланди.
Текширув давомида умумий қиймати 1 070 400 000 сўмлик кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025