Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни Samatya Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин касалхонага ётқизилган эди.
ТИВ хабарига кўра, шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.
Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олган ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва Туркия, Болгария, Руминияда бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан +90-212-323-20-37, +90-212-229-00-75 телефон рақамлари орқали боғланиш мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025