Жаҳон | 16:56 / 31.07.2019
4304
2 дақиқада ўқилади

Audi компаниясининг собиқ раҳбари товламачиликда айбланмоқда

Фото: REUTERS

Audi автоконцернининг собиқ раҳбари Руперт Штадлерга товламачилик, сертификатларни сохталаштириш ва рекламада ёлғон маълумотларни бериш айблови қўйилди. Бу ҳақда Мюнхен прокуратураси маълум қилди.

Штадлерга шунингдек, Audi концерни дизель моторлари билан боғлиқ дастурий таъминотни сохталаштириш факти аниқланганидан кейин ҳам "манипуляция қилинган автомобиллар"ни сотишни давом эттириш айблови қўйилмоқда.  

Аниқланишича, концерн раҳбари бу фирибгарлик ҳақида 2015 йил сентябрида билган, аммо Audi ва Volkswagen автомобилларини сотишни давом эттиришга буйруқ берган ёки уларнинг сотилишига тўсқинлик қилмаган.  

Штадлердан ташқари, компаниянинг яна уч нафар ходимига айблов эълон қилинган. Улар ноқонуний дастурий таъминот ўрнатилган электрон бошқарув блоки билан жиҳозланган Audi, Volkswagen ва Porsche автомобиллари учун дизель двигателлари ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.  

Прокуратура маълумотларига кўра, бу двигателлар 250 мингдан ортиқ Audi, 72 мингта Volkswagen ва 112 мингта Porsche автомобилларига ўрнатилган.

"Дизель можароси" 2015 йилда бошланган бўлиб АҚШ ҳукумати Volkswagen концерни дизель двигателларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори ҳақидаги маълумотларни атайлабдан камайтириб кўрсатганлигини аниқлаганди. 

Мавзуга оид