Спорт | 16:41 / 31.07.2019
7504
1 дақиқада ўқилади

Малкомнинг «Зенит»га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

Фото: REUTERS

«Барселона» вингери Малком фаолиятини «Зенит»да давом эттиради. Бу ҳақда рус ОАВ франциялик журналист Муҳаммад Буҳафсининг твиттерига асосланиб хабар бермоқда.

Манбага кўра, бугун, 31 июль куни клублар 22 ёшли бразилиялик хавбек трансфери бўйича келишиб олишган.

Харид қиймати 40 млн еврога тенг, бу миқдор бонуслар ҳисобига яна 5 миллионга ортиши мумкин. Малком яқин ҳафталар ичида Санкт-Петербург клубида тиббий кўрикдан ўтиб, 5 йиллик шартномага имзо чекиши кутиляпти.

«Зенит» вингерга йилига 6,5 млн евро маош таклиф қилгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Малкомни ўтган йили «Бордо»дан 41 млн еврога сотиб олган эди. У  Ла Лиганинг ўтган мавсумида 15та турда қатнашиб, 1та гол уриш билан кифояланди.

Мавзуга оид