Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони тайёр бўлса, Эрон музокаралар ўтказишга шай – Жавод Зариф
Саудия Арабистони ҳукумати тайёр бўлса, Эрон музокараларга ўтказишга шай. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф шундай баёнот берган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Саудия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар Яқин Шарқда устунликни қўлга киритишга ҳаракат натижасида кескинлашган эди. Ар-Риёд Форс кўрфазида Саудиянинг 6 нефть ташувчи танкерига зарар етган ҳужумда Эронни айблаган, Теҳрон буни рад этган эди.
«Агар Саудия Арабистони мулоқотга тайёр бўлса, биз қўшниларимиз билан мулоқотга ҳар доим тайёрмиз, - деган Зариф. – Биз ҳеч қачон қўшниларимиз билан мулоқотга эшикларимизни ёпмаганмиз ва ҳеч қачон ёпмаймиз».
Зариф, шунингдек, Эрон худди шундай музокараларни БАА билан ҳам ўтказиши мумкинлигини айтган.Унинг қўшимча қилишича, «агар улар сиёсатини ўзгартирса, мулоқот учун жуда яхши имконият бўлар эди».
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025