Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кумушни ноқонуний пуллаш насиб этмади
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тезкор тадбир давомида фуқаро Н.П. тўхтатилиб, унинг юклари кўздан кечирилганида, ушбу шахс тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 624,4 граммни ташкил этувчи, жами 130 дона кумуш тақинчоқларни юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025