Жаҳон | 00:48 / 01.08.2019
50492
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Усома бин Лодин ўғли Ҳамза вафот этди

Фото: AP

Америка Қўшма Штатлари Ҳамза бин Лодин вафот этгани тўғрисида разведка маълумотларига эга бўлди. У «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти асосчиси Усома бин Лодин ўғли ҳисобланади. Бу ҳақда NBC телеканали АҚШ маъмуриятидаги уч мустақил манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

«АҚШ «Ал-Қоида» етакчисининг эҳтимолий вориси ва Усома бин Лодин ўғли ўлгани ҳақида разведка маълумотларини қўлга киритди», - дейилади хабарда. Америка мулозимлари унинг ўлимида Американинг эҳтимолий иштирокига доир маълумотлар тақдим этмаган.

Аввалроқ, АҚШ Ҳамза бин Лодин ҳақида ахборот учун 1 млн доллар мукофот берилишини эълон қилган эди. Унга нисбатан АҚШ санкциялари ҳам кучда эди. У 2015 йил августидан расман «Ал-Қоида» аъзоси ҳисобланиб, ғарбий мамлакатлар пойтахтларига ҳужум қилишга чақириб келган. 

Мавзуга оид