Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада ишсизлик даражаси рекорд даражада пасайди
Европа Иттифоқи Статистика идораси - Eurostat эълон қилишича, ЕИ ишсизлик даражаси 2000 йилдан буён илк бора энг паст кўрсаткични намоён этган. Айни шу йилдан ишсизлик бўйича маълумотлар тўплаб борилади, дея хабар қилади DW.
Унга мувофиқ, ЕИ ишсизлик даражаси июнь ойида 6,3 фоизни ташкил этган.
Евро пул бирлигидан фойдаланадиган 19 мамлакатдан иборат Евроҳудудда бу рақам 7,5 фоиз экани айтилмоқда. Eurostat таъкидича, бу 2008 йилги молиявий инқироздан кейинги «евро ҳудудида қайд этилган энг паст кўрсаткичдир».
Шу билан бирга, бу рақамлар Европа Иттифоқи бўйлаб иқтисодий ўсиш сустлигини кўрсатади. ЕИ ва Евроҳудудда иқтисодий ўсиш 2019 йил иккинчи чорагида 0,2 фоизни ташкил этган. Инфляция даражаси июнь ойидаги 1,3 фоиздан июль ойида 1,1 фоизга пасайган.
Мавзуга оид
15:11 / 27.05.2025
ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025