Спорт | 21:16 / 04.08.2019
2395
1 дақиқада ўқилади

Формула-1: Ҳэмилтон Венгриядаги босқичда навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Фото: Льюис Хэмилтон / REUTERS

“Формула-1” автопойгасининг Венгрия гран-приси ўз ниҳоясига етди. Будапештда ўтган пойгада маррага биринчи бўлиб “Мерседес” аъзоси, амалдаги пешқадам ва чемпион Льюис Ҳэмилтон етиб келди.

Марра чизиғини иккинчи бўлиб Ҳэмилтондан 17 сониялик кечикиш билан “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен кесиб ўтди. 3-ўринни “Феррари” вакили Себастьян Феттель эгаллади.

34 ёшли Ҳэмилтон Венгрия босқичидаги 7-ғалабасига эришиб, бу борада энг яхши кўрсаткичга эга бўлмоқда. Умумий ҳисобда британиялик жорий мавсумдаги 8-ғалабани қўлга киритди.

Амалдаги чемпион умумий ҳисобда 250 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда. 2-ўринни Боттас (188 очко), 3-ўринни Ферстаппен (181 очко) эгалламоқда.

Пойганинг кейинчи босқичи 30 август-1 сентябрь кунлари Бельгияда бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид