Жаҳон | 20:45 / 04.08.2019
26179
1 дақиқада ўқилади

Сурия президенти рафиқаси Асма Асад саратон касалидан тўлиқ фориғ бўлди

Фото: AFP 2019 / Miguel Medina

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад бир йиллик даволаниш курсидан кейин саратон касалини енга олди. Бу ҳақда президент саройи матбуот хизмати хабар қилди.

“Сурия раҳбарияти ва президент девонхонаси ходимлари Асма Асад хонимни касалликни енггани билан табриклайди”, деб айтилган хабарда.

Бунга жавобан Суриянинг биринчи хоними уни қўллаб-қувватлаган барча сурияликларга миннатдорлик билдирган. У барча касалларга соғайиб кетишни, Сурияга эса “Тангри кўмаги ила” тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.

2018 йил августда Асма Асадда эрта босқичдаги ёмон сифатли кўкрак бези саратони аниқланганди. Январь охирида шифокорлар биринчи хонимда ўсимтани олиб ташлаш бўйича муваффақиятли операция ўтказишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид