Жаҳон | 20:20 / 06.08.2019
14245
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мадурони ағдариш учун барча усуллардан фойдаланишини маълум қилди

АҚШ Венесуэлада Николас Мадуро ҳукмронлигига чек қўйиш учун барча усуллардан фойдаланади, деб маълум қилди Оқ уй.

"Қўшма Штатлар Венесуэлада Мадуро ҳокимиятига чек қўйиш, Венесуэла халқининг гуманитар ёрдамга эришиши ва Венесуэлада демократик ҳокимиятга ўтиш жараёнини таъминлаш учун барча воситаларни ишга солади", - дейилади Оқ уй хабарида.

Венесуэлада 21 январь куни президент Николас Мадурога қарши оммавий намойишлар бошланди. Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилди. АҚШ бошчилигидаги қатор давлатлар Гуайдони президент деб тан олди. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар Мадурони қўллаб-қувватлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид