Жамият | 17:50 / 07.08.2019
12507
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Маселко” янги босқичда – энди у “Ҳалол” сертификатига ҳам эга!

Ўзбекистонда саноат тармоқлари бисёр. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам импорт маҳсулотлар билан сифат ва нарх борасида тенг рақобатга кириша олмайди. Лекин юртимиз озиқ-овқат саноати ютуқлари талайгина ва бу соҳанинг халқимиз дастурхонини айнан ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдираётгани кўп марта эътироф этилган.

Ўзбекистон озиқ-овқат саноати вакиллари орасида “Good Food Group” компанияси алоҳида ажралиб туради. Бу компаниянинг маҳсулотлари халқимиз орасида “Маселко” номи билан машҳур.

“Good Food Group” компанияси Ўзбекистон президентининг жорий йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4302-сонли қарорида кўзда тутилган талабларни амалга ошириш борасида фаолият юритмоқда ва ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

Компания “Маселко” номи билан турли хилдаги спред ва маргаринлар, қуюлтирилган сут, майонезлар, 20 хилдан ортиқ тўлдиргичлар, чили соуси , қандолатчилик креми ва шаффоф глазурлари сингари бир неча турдаги маҳсулотларни таклиф этади ва уларнинг ҳаммасига – юқори сифат, бетакрор таъм, экологик тоза ва табиий ингредиентлардан иборат хомашё, юқори гигиеник шароитда тайёрланганлик, ишлатиш учун жуда қулай қадоқ ва асосийси ҳамёнбоп нархлар каби хусусиятларни жо этади.

Фаолиятини бундан 7 йил олдин, 2012 йилнинг 12 апрелида йўлга қўйган компания бугунги кунда 3 та ишлаб чиқариш корхонаси (Good Food Group, Good Food Organic, Top Oil) иш олиб бормоқда ва 1000 (минг) га яқин кишини иш билан таъминлаган.

Бугунги кунда компания томонидан юздан ортиқ номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, харидорларга тақдим этилоқда.

“Маселко” харидорлари талабчан, нима харид қилишни ва маҳсулот сифатига эътибор қаратишни яхши билишади. Бунга жавобан компания ҳам кундан-кунга янги-янги марраларни эгаллашга ҳаракат қилади.

Ана шундай ютуқлардан бири, ўзбекистонлик аксар харидорлар учун жуда аҳамиятлиси компания фаолияти йўлга қўйилганлигининг 7 йиллиги муносабати билан 2019 йилнинг 12 апрелида қўлга киритилди. 

“Маселко” “Ҳалол” сертификатига эга бўлди!

Демак, энди биз «Маселко» маҳсулотларини нафақат сифати, таъми ва ҳамёнбоп нархлари, балки халқимизнинг азалий эътиқодларига мос жиҳатлари учун ҳам қадрласак арзийди.

“Маселко” — сиз билан, ҳар жойда, ҳар дам!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид