Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзганинг омонатига хиёнат қилган ҳайдовчи қўлга олинди
2019 йил 30 июль куни номаълум шахс Наманган шаҳрида Меҳнатобод МФЙ Баландариқ кўчасида жойлашган тўйхона олдида Пиллакаш кўчасида яшовчи 57 ёшли И.Я. томонидан қаровсиз қолдирилган “Спарк” русумли автомашинаси дераза ойнасини очган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у машина салонидан 50 ёшли О.Ж.га тегишли 6 900 000 сўм пулини ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ҳайдовчи И.Я.нинг ўзи содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025