Ўзбекистон | 20:00 / 07.08.2019
80261
1 дақиқада ўқилади

Тестнинг навбатдаги куни: 80 яшар абитуриент, фош қилинган «блутуслар»

7 август куни Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида олий ўқув юртларига кириш давлат тест имтиҳонининг навбатдаги куни бўлиб ўтди. Унда 1940 йилда таваллуд топган абитуриент – Николай Стаханов ҳам имтиҳон топширди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Бундан ташқари, ушбу бинода бўлиб ўтаётган тест имтиҳонлари вақтида тест топшириш қоидаларини бузган 4 абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилган. Хусусан, уларнинг икки нафарида мобил қурилмадан фойдаланиш ускуналари топилган. Икки абитуриент бошқа бир абитуриент ўрнига киришга уринган. 

Қуйидаги 7 август кунги тест жараёнидан олинган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид