Жаҳон | 19:10 / 08.08.2019
59491
1 дақиқада ўқилади
Видео: Алмазбек Атамбоев Қўй-Тош қишлоғидан қандай олиб чиқиб кетилди?
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига бир неча соат давом этган ҳарбий операциядан сўнг ҳукумат кучларига таслим бўлди.
У ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолавҳаларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган.
Маълумот берилишича, йўллар ёпиқлиги боис Атамбоев Иссиқ-Ота райони орқали олиб кетилган.