Ўзбекистон | 14:37 / 08.08.2019
5439
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги: Тахиатош ИЭСда иккита буғ-газ қурилмаси ишга туширилади

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикасида бунёд этилаётган Тахиатош иссиқлик электр станцияси қуввати 230 ва 280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасидан иборат бўлиб, у 2020 йилда ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, лойиҳанинг умумий қуввати 510 МВт, умумий қиймати - 678,2 млн. долларни ташкил этади. Иккита буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Тахиатош ИЭСга электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондириш билан бирга мавжуд ускуналарда сарфланаётган ёқилғини йилига 488,6 млн. м3 ёқилғи тежаш имконини беради. 

Ушбу станциянинг самарадорлиги 31,21 дан 49,7%гача ошади, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 млрд. кВт.с, йиллик иссиқлик ишлаб чиқариш ҳажми эса 139 000 Гкалдир. ИЭС ишга тушгач, бу ерда 97 янги иш ўрни яратилади.

Маълумот ўрнида, бу лойиҳани амалиётга татбиқ этиш учун бош пудратчи “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Consortiumof Hyundai Engineering Co. Ltd.” ҳамда “Hyundai Engineering & Construction Co. Ltd” ҳамкорлигида “тайёр ҳолда топшириш” тамойили асосида шартнома имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид