Жаҳон | 20:30 / 08.08.2019
28046
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон президенти ўзига нисбатан неча марта суиқасд қилинганини айтди

Фото: ТАСС

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат жанубига қилган ишчи ташрифи чоғида ўзига нисбатан олти марта суиқасд қилинганини айтди. Бу ҳақда "Азия-Плюс" хабар бермоқда.

Болжувон тумани раҳбарияти билан учрашуви чоғида унга ҳокимият тепасидаги дастлабки йилларда яшаган ва ишлаган хонадонидалиги тасвирланган портретни совға қилишди. 

"Иккига икки бу хонада қарийб тўрт йил яшаганман. Бинони бир неча бор ўққа тутишган. Қанча терактлар бўлган! Хўжандда Камоли Хўжандий театри ёнида 75 киши, жумладан мен ҳам яраланганман. Икки киши ҳалок бўлган. Бомба парчалари ҳалигача оёғимда қолиб кетган. Олти марта суиқасд қилишган, тақдир экан. Эсингизда бўлса, Бадахшонда тинчлик ва бирлик учун жонимни қурбон қиламан, лекин Тожикистонга тинчлик олиб келаман дегандим", - деди Раҳмон.

Раҳмон 1994 йил ноябрдан буён Тожикистонни бошқариб келади. 

Мавзуга оид