Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ярмаркалари ўз ишини бошлади
Янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан – 10 сентябригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги буюм ва озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида, йирик савдо мажмуалари ва дўконларда мактаб ярмаркалари ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, мактаб ярмаркаларининг 931 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 293 таси аҳоли гавжум бозорлар ҳудуди ва атрофларида, 528 таси йирик савдо комплекси ва дўконларда ташкил этилмоқда.
Республикадаги барча мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви амалга оширилади.
Қайд этилишича, мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қурол, кийим-кечак, пойабзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилади.
Мактаб ярмаркалари фаолиятини самарали ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва бошқа зарур хавфсизлик тадбирларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар масъул этиб белгиланди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025