Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда 9 000 долларни ўғирлаб кетган мактаб ўқувчилари ушланди
2019 йил 4 июль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи 45 ёшли А.И.нинг уйига дераза орқали кирган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, у уйдан 9 000 АҚШ доллари ва узугини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нукус шаҳри “Саманбай” МФЙда яшовчи, 29-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 17 ёшли С.Б. ва 31-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 14 ёшли П.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
19:59 / 05.04.2025