Жаҳон | 09:59 / 12.08.2019
22945
2 дақиқада ўқилади

АҚШда сигир сутидан футболка яратилди

Фото: Kickstarter

Калифорниянинг Mi Terro стартапи сут маҳсулотлари қолдиқлари учун татбиқ топди: сут мато ишлаб чиқариш учун хом ашёга айланди. Бу ҳақда New Atlas нашри хабар берди. 

Ҳар куни сут заводлари у ёки бу сабабларга кўра истеъмол учун яроқсиз ҳолга келган сутни утилизация қилади. Mi Terro эса бу сутнинг бир қисмини футболкалар яратиш учун қўллашга қарор қилди ва Limitless Milk Shirt футболкалари партиясини ишлаб чиқарди. Ҳар бир футболкани тайёрлаш учун 5 стакан сут талаб қилинган. 

Стартап ходимларининг таъкидлашича, футболкалар пахта матосидан тайёрланган футболкалардан юмшоқроқ, бактерияларга қарши хусусиятларга эга, намни шимиб олади, ултрабинафша нурланишни тўсади ва барча йўналишларда чўзилади. Бундан ташқари, матодаги микрочўнтаклар эвазига футболка нохуш ҳидларни ушлаб қолади ва ҳаво оқимини оптималлаштиришга имкон беради.

Ҳозирда футболкалар учун Kickstarter платформасида маблағ йиғилмоқда. Антиқа футболкани 59 доллардан сотиш режалаштирилган.

Мавзуга оид