Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик аёл калтакланди ва зўрланди
10 август куни эрта тонгда Санкт-Петербургда яшовчи шахс полицияга ариза билан мурожаат қилиб, кўчада зўрланган Ўзбекистон фуқаросини кўргани тўғрисида айтган. Бу ҳақда «Невские новости»га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар берди.
Ариза берувчининг сўзларига кўра, у жабрланувчини кўчада кўрган.
Воқеа жойида участка инспекторининг аниқлашича, тунги соат иккида Димитров кўчасида 35 ёшли жабрланувчи билан бирга яшовчи шахс ўз таниши билан уни калтаклаб, зўрлаган.
Жабрланувчи шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти касалхонасига ётқизилди. Шифокорлар унда кўкрак қафаси ва ёпиқ бош мия жароҳати мавжудлигини аниқлади.
Ушбу ҳолат бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Гумон қилинувчиларга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал этилмоқда.
Мавзуга оид
15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат
11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
08:04 / 03.03.2025