Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда “йилнинг энг яхши махсус жангчиси” ҳалок бўлди
АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси ҳарбийси Скотт Коппенхафер Ироқда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Marine Corps Times нашри хабар берди.
35 ёшли комендор-сержант 10 августда “Саботли қатъият” операцияси доирасида топшириқни бажариш вақтида ИШИД жангариси ўқидан ҳалок бўлган.
Коппенхафер махсус топшириқларни бажарувчи нуфузли отрядга ўтказилгунга қадар пулемётчи ва снайпер бўлиб хизмат қилган. У 2018 йилда Ироқ шимолида ИШИДнинг тор-мор қилинишида кўмак кўрсатган ироқлик махсус кучларни бошқаргани учун “Денгиз пиёда қўшинларининг энг яхши махсус жангчиси” (USMC Critical Skills Operator) деб топилган.
7 августда Пентагон Дональд Трамп томонидан тор-мор қилингани эълон қилинган ИШИДнинг Сурия ва Ироқда яна таъсири кучаяётганини расман тан олган.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025