Ўзбекистон | 14:55 / 15.08.2019
222519
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон учун «энг катта хавф»ни айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

«Нима учун бундай кўп қарорлар чиқяпти? Биз ҳаммамиз изланишдамиз. Мана шундай оғир шароитда 33 ярим миллион халқни боқиб, уларни рози қилиб, эртанги олган катта-катта режаларимизни амалга ошира оламизми ёки йўқми, деган савол ҳаммангизни қийнаши керак. 

Йил якуни бўйича тўрт ярим ой қолди. Мени энг катта хавф нимада, деган савол қийнайди. Энг катта хавф - кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида. Минг афсуски, энг оғир масала шу. Нима учун мен бугун сизларни йиғдим? Бугунги иш услубимиз бугунги даражамизга мутлақо тўғри келмайди. Агар сизлар ўзгармас экансизлар, вазият ҳам ўзгармайди. Бугун мажлис эмас, бугун виждонимиз олдида ҳисобот - биз шунга муносибми ёки йўқ. Имконият ўз қўлимизда, шундан тўғри хулоса қилиб фойдалана оламизми ёки йўқми. 

Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр энергияси йўқлиги бизга алам қилмайдими?! Ҳамма соҳаларда янги Ўзбекистонни тузаяпмиз. Демократик давлат, олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан, ақлимиз, билимимиз, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми ёки йўқми?» - деди Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида.

Бундан олдин, Президент инфляция ўсишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифасини топширгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид