Спорт | 20:21 / 16.08.2019
6017
1 дақиқада ўқилади

Азар машғулотда жароҳат олиб, сафдан чиқди. У бир ойгача қайта олмаслиги мумкин

Фото: Bongarts/Getty Images

«Реал»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги энг асосий хариди Эден Азар клубдаги расмий дебютига бир кун қолганда жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Клуб расмий сайтига кўра, Азар 16 август кунги машғулотларда ўнг оёғининг сон қисмидан шикастланган.

Marca`нинг ёзишича, 28 ёшли футболчи 3-4 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Азар «Реал»га мавсумлар оралиғида «Челси»дан 100 млн евро эвазига ўтган эди. Бу қиймат бонуслар билан яна ошиши мумкин.

«Қироллик клуби» эртага, 17 август куни Ла Лига доирасида 1-тур ўйинини «Сельта» майдонида ўтказади. Ўйин Виго шаҳридаги «Балаидос» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Мавзуга оид