Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кумушларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади
Юртимизга кумушдан ясалган заргарлик буюмларининг яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар самарали кураш олиб бормоқдалар.
Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Малик” чегара пункти ходимлари томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
Хорижий давлат фуқароси М.Р. қўшни мамлакатдан кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,2 миллион сўмлик оғирлиги 1440,7 граммни ташкил қилувчи кумушдан ясалган заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025