Жамият | 14:40 / 17.08.2019
14180
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда фуқаронинг юзига сирка сепиб юборган 22 ёшли шахс ушланди
Самарқандда фуқаронинг юзига сирка сепиб жароҳат етказган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2019 йил 20 июль куни соат 20:00ларда Самарқанд туманида Паст Дарғом тумани Хончорбоғ МФЙда яшовчи 22 ёшли Ш.А. Обод турмуш МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли Оқдарё маҳалласида яшовчи 33 ёшли С.Б.нинг юзига қўлида бўлган елим идишдаги сирка кимёвий аралашмасини сепиб юборган.
Натижада С.Б. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилиб, Ш.А. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024