Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Brexit Британияда маҳсулотлар танқислигига олиб келиши мумкин
"The Sunday Times" нашри "кескин" Brexit, яъни Британиянинг Европа Иттифоқидан битимсиз чиқиш ҳолатида Британияда озиқ-овқат инқирози ва ёнилғи етишмовчилиги юз бериши мумкинлигини маълум қилди.
Журналистлар мамлакатнинг 31 октябрга белгиланган Европа Иттифоқидан "ажрашиш" га тайёргарлик даражаси баҳоланган ҳукумат ҳужжатлари асосида бундай хулосага келдилар.
Хусусан, гап оммавий норозиликлар портларнинг ишини издан чиқариши мумкин бўлган Ирландия билан чегарадаги вазият туфайли дори-дармон, ёнилғи ва озиқ-овқат танқислиги ҳақида бориши мумкин. Йўлларнинг тўсилиши ва чегарадаги ушланишлар Лондон ва Британия жануби-шарқини таъминлашдаги муаммоларга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишда божхонада дори-дармонлар билан боғлиқ муаммолар ижтимоий таъминот соҳасида хизматлар қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025