Ўзбекистон | 07:29 / 20.08.2019
43995
1 дақиқада ўқилади

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Фото: ЎзА

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябридан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид