Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Каннабис»ни парваришлаш қимматга тушди
Божхона ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида шу каби қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Андижон туманида яшовчи фуқаро У.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг томорқа қисмида алоҳида агротехник ишлов берилган оч яшил, ўткир ҳидли дарахт шаклига кирган 13 туп “Каннабис” ўсимлиги ҳамда сочилган ва қуритилган ҳолдаги 490 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025