Жамият | 10:59 / 24.08.2019
41031
2 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда фожиа: 3та уй ёниб кетди, 11 ёшли боланинг жасади топилди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 23 август куни соат 10:41да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Яккабоғ маҳалласида жойлашган уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 5 та асосий ва 1 та ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 10:47да етиб борган вақтда бир бирига туташ қурилган Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, ички қисми ва жиҳозлари ҳамда Учработ кўчасидаги 8-уйнинг том қисми ва дарвозахонаси очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:25да қуршаб олинган ва соат 13:05да бартараф этилган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари 180 кв. метр майдонда ёниб, аланга қўшни хонадонларга тарқалиши натижасида Учработ кўчасидаги 8-уйнинг томи, шифт қисми ва қисман ички жиҳозлари 100 кв. метр майдонда ҳамда 6-уйнинг том қисми 6 кв. метр майдонда ёниб зарарланган. Аянчлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида Қўшчинор кўчаси 48-уйда яшаган 2008 й.т. М.Р.нинг (ўғил бола) куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳодисанинг тахминий сабаби - аланга тарқалган хонадонда елим идишларда сақланиб келинган енгил алангаланувчи суюқликлар (бензин) олдида уйда ёлғиз қолдирилган болалар томонидан очиқ оловдан фойдаланиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид