Транспорт вазирлиги «Тошкент-Урганч» автобусидаги ҳолат бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлаган “Тошкент-Урганч” йўналишидаги “Uzautotrans Service” МЧЖга тегишли автобусда олинган суратлар пайдо бўлди.
Ушбу суратларда автобус ҳайдовчиси барча ўриндиқларга чипта сотилган ва йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан, корхона ички тартиб қоидаларини ва ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобус салонига қўшимча йўловчиларни олган. Чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олгани акс эттирилган. Бу эса, ўз навбатида, бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Автобус салонида бўлган йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган аризани зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилиб, ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишли чоралар кўриш масаласини кўриб чиқмоқда, дея маълум қилган вазирлик.
Транспорт вазирлиги бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга миннатдорчилик билдирган.
“Транспорт вазирлиги ҳурматли йўловчилардан ўз сафарлари давомида автобус ҳайдовчиларининг бу каби хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган тақдирда вазирликнинг (71) 202 22 55 ёки 1167 қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишларини сўраб қолади. Шунингдек, “Тошкент” автовокзалининг (71) 207 87 00 ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖнинг (71) 207 87 02 рақамларига қўнғироқ қилиб ариза қолдиришингиз мумкин”, - дейилади ахборотда.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024