Жамият | 17:00 / 28.08.2019
15860
2 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA университетида хорижлик талабалар ҳам таҳсил олишни бошлайди

Ўзбекистонда илк бор таълим экспортини йўлга қўйган AKFA университети чет эллик талабалар диққат марказида қолмоқда. Олийгоҳ эндигина биринчи ўқув йилига старт беришни режалаштираётган бир пайтда, 50 нафардан ортиқ қўшни давлат фуқароларини ўз таълим дастурига қизиқтира олди. Улардан 18 нафари, яъни ички имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар университетга тўлов-шартнома асосида қабул қилинди. Талабаларнинг аксарияти Жанубий Кореяликдир.

Айтиш жоиз, Ўзбекистон фуқароларидан фарқли ўлароқ, чет эл фуқароларининг 1 ўқув семестри учун киритиши зарур бўлган контракт тўлови 5000 АҚШ долларини ташкил этади. Шубҳасиз, 1 ўқув йили учун чет эллик талабалар 10.000 АҚШ доллари тўлаши зарур. 

Эътиборли жиҳати, таълим жараёни барча учун тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Талаба ёшлар Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия ва Жанубий Кореялик профессор-ўқитувчилар қўлида таҳсил олишади. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашда жаҳон тажрибасига эга бўлиш имкониятини беради.

Ҳозирча фақатгина тиббиёт факультети базасида ташкил этилган AKFA университети яқин келажакда педагогика йўналиши бўйича ҳам таълим дастурини йўлга қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ОТМ тиббиёт йўналиши бўйича 2019/2020 йил учун 200 нафарга яқин ўзбекистонлик абитуриентларни ўқишга қабул қилди. Уларнинг 100 нафари грант асосида, 100 нафари шартнома асосида талабаликка тавсия этилди. 

Ўқув йили шу йилнинг 9 сентябридан бошланади.

AKFA университетининг ижтимоий тармоқлардаги ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари:

Telegram: t.me/akfauniversity

Facebook: fb.com/akfauniversity  

Instagram: @akfauniversity

Youtube: bit.ly/2xoEsUT

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид