Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Темурбеклар мактаби» бўйича комплекс дастур тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича Комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича Комплекс дастури тасдиқланди.
Комплекс дастурда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъулият тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Белгиланишича, қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетлари маблағлари, хорижий кредитлар ва грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларининг ўқув ва моддий-техник базасини доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:20 / 21.07.2024
Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади
11:26 / 31.10.2023
“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
17:14 / 23.08.2023