Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон коинот марказида ракета портлади – ОАВ
Эрон коинот маркази старт майдончасида ракета портлаб кетди. Бу ҳақда сунъий йўлдошлардан олинган суратларга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
29 августда олинган суратларда Эроннинг Самнон вилоятида жойлашган космодром тасвирланган. Суратларда старт майдончасида қора тутун бурқсираётгани ва ракетанинг тутаётган қолдиқларини кўриш мумкин.


Таъкидланишича, Эрон яқин кунларда Nahid 1 сунъий йўлдошини орбитага чиқариши керак эди. Бироқ ҳозирча портлаган ракета ушбу лойиҳага алоқаси борлиги-йўқлиги номаълум.
“Бу нима бўлса ҳам у портлади ва сиз унинг тутаётган қолдиқларини кўрмоқдасиз”, деб суратларга изоҳ берган Монтерейдаги Мидлбери халқаро тадқиқотлар институти катта илмий ходими Дэвид Шмерлер.
Январда ҳам Эрон сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиш вақтида муваффақиятсизликка учраганди. Сунъий йўлдош белгиланган орбитага чиқмаган.
27 июлда Эрондаги имом Ҳомайний номидаги янги космодромдан “Семурғ” ракета-ташувчиси учирилган. Эрон ушбу парвозни муваффақятли деб атаганди. Бироқ АҚШ ОАВ разведкадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ракета парвози муваффақиятсизлик билан якунланганини маълум қилган. АҚШ давлат департаментида ракетанинг синови иғво дейилган.
“Семурғ” оғирлиги 250 кггача бўлган сунъий йўлдошларни Ердан 500 км баландликкача олиб чиқишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025