Жаҳон | 07:54 / 30.08.2019
16942
1 дақиқада ўқилади

Трамп Польшага сафарини бекор қилди

Фото: AP Photo/Carolyn Kaster

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ соҳилларига яқинлашаётган “Дориан” довули сабабли ҳафта охирига белгиланган Польшага сафарини бекор қилди.

Аввалроқ Трамп Польшага 31 август-2 сентябрь кунлари ташриф буюриб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши белгиланганди. АҚШ президенти у ерда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиши керак эди. 

Таъкидланишича, Трамп Польшага ўз ўрнига вице-президент Майк Пенсни юборишга қарор қилган.

АҚШ президенти бу ҳақда Польша президенти Анжей Дуда билан телефон орқали гаплашган.

Атлантикада шаклланган “Дориан” довули ҳозирда Флорида томон яқинлашмоқда. АҚШ тарихидаги энг кучли довуллардан бири бўлиши тахмин қилинаётган довул соҳилга жорий ҳафта охири ёки кейинги ҳафта бошида етиб бориши кутилмоқда.

Мавзуга оид