Жаҳон | 21:18 / 31.08.2019
10082
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск ва Жек Ма глобал демографик инқироздан чўчимоқда

Фото: Globallookpress.com

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ва Alibaba асосчиси Жек Ма келгусида инсониятнинг асосий муаммоси «демографик инқироз» бўлишини тахмин қилди. Улар бу ҳақда Шанхайдаги сунъий онг бўйича бутунжаҳон конференциясида айтишди, деб хабар берди CNBC.

«Аксарият одамлар сайёрамизда одам сони кўпайиб кетди деб ўйлайди, аммо мен буни эскирган фикр деб ҳисоблайман. Инсоният яқин 20 йил ичида дуч келадиган энг катта муаммо бу - демографик инқироз бўлади. Таъкидлаб ўтаман, портлаш эмас, инқироз», — деди Маск.

Ўз навбатида Жек Ма Маскнинг фикрига тўлиқ қўшилишини билдирди.  

«Аҳоли муаммоси катта бошоғриқ бўлади. Эҳтимол Хитойдаги 1,4 миллиард киши катта рақамдек кўринар, аммо кейинги 20 йил ичида Хитойда бу борада жуда катта муаммолар бошланади», — деди у.

Июнь ойида БМТ Ер сайёраси аҳолиси тўғрисидаги ҳисоботини маълум қилди. Унга кўра, XXI аср ўрталарига келиб, сайёра аҳолиси сони 9,7 миллиард кишига етади. Аср охирларида 11 миллиардга яқин аҳоли истиқомат қилади. Хитой 2027 йилга келиб, аҳоли сони бўйича Ҳиндистондан ортда қолади.

Мавзуга оид