Ўзбекистон | 11:53 / 31.08.2019
22521
1 дақиқада ўқилади

Президент Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Мамлакат тарихида янги саҳифа очган, халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Пойтахтдаги тантанали тадбир бугун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид