Ўзбекистон | 12:41 / 31.08.2019
28460
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Сайдиаҳмат Усмонов/Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Сайдиаҳмат Усмонов Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Сайдиаҳмат Усмонов бунга қадар Самарқанд вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Зафар Каримов Самарқанд вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал эса Рустам Йўлдошев вилоят ХТБга раҳбарлик қилган.

Мавзуга оид