Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой маҳсулотларига навбатдаги божларни киритди
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан эълон қилинган Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар 1 сентябрдан амал қила бошлади.
Хитойдан импорт қилинувчи 112 млрд долларлик маҳсулотларга 15 фоизлик бож жорий қилинади. Жумладан, гап кийим-кечак ва пойабзал ҳақида бормоқда.
Associated Press ахборот агентлигининг таъкидлашича, эндиликда Хитойдан АҚШга олиб кирилувчи маҳсулотларнинг учдан икки қисмидан кўпроғига божлар киритилди. Якшанба куни кучга кирган божларга кўра, Хитойнинг 87 фоиз тўқимачилик маҳсулотларига ва 52 фоиз пойабзалига бож жорий қилинади.
АҚШнинг кўплаб компаниялари бундай вазият маҳсулотлар нархи ошишига олиб келишидан огоҳлантиришган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025