Жамият | 23:00 / 02.09.2019
5881
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 5 километрлик марафон ўтказилади. 

Ушбу марофон Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами  муносабати билан ташкил қилинмоқда.

Марафонда Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа ташкилот ҳамда вазирликлардан келган меҳмонлар иштирок этади.  Шу сабабли Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми, Тараққиёт, Мирзо Улуғбек ва Паркент қўчаларининг айрим қисмларида ҳаракат чекланади. 

«Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз. 

Марафон соат 06:00да Қуролли Кучлар академиясининг саф майдонидан старт олади. Унда иштирок этиш истагини билдирганларни ушбу саломатлик марафонига таклиф этиб қоламиз», дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид