Ўзбекистон | 10:23 / 03.09.2019
5056
1 дақиқада ўқилади

Россия давлат думаси раиси сентябрда Ўзбекистонга ташриф буюради  

Фото: ИЗВЕСТИЯ

Россия давлат думаси раиси Вячеслав Володин сентябрь ўрталарида Ўзбекистонга келади ҳамда Нур-Султонда Евросиё давлатлари парламент спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этади. 

“16 сентябрда давлат думаси спикерининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф вақтида Ўзбекистон парламентчилари билан музокаралар ва мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилган”, дейилган давлат думаси хабарида.

Таъкидланишича, Россия давлат думасининг Володин бошчилигидаги делегацияси 23-24 сентябрь кунлари Нур-Султондаги йиғилишда иштирок этади. 

“Йиғилишда Евросиё қитъасида интеграция жараёнларини илгари суриш масалалари, шу жумладан иқтисодиёт соҳасида кўп томонлама лойиҳаларни амалга ошириш, давлат рақамли иқтисодиёти ва рақамли суверенитетини ривожлантиришни қонуний таъминлаш, террорчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинади”, дейилган хабарда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид