Жаҳон | 19:35 / 04.09.2019
5289
1 дақиқада ўқилади

Жузеппе Конте Италия бош вазири лавозимида қолди

Фото: EPA-EFE/FILIPPO ATTILI/CHIGI PALACE PRESS OFFICE

Италиянинг аввалги бош вазири Жузеппе Конте янги вазирлар маҳкамасида бош вазир лавозимида қолади. Бу ҳақда Италия президенти матбуот хизмати бош котиби Уго Дзампетти маълум қилди.

“Жузеппе Конте вазирлар маҳкамаси раиси мандатини қабул қилди. Конте бошчилигидаги янги ҳукумат 5 сентябрда қасамёд қабул қилади”, деб эълон қилган Дзампетти.

Аввалроқ Конте президент Сержо Маттарелла билан учрашиб, ҳукуматни бошқаришга рози бўлган ва президентга вазирлар маҳкамаси таркибини тақдим қилган.

Контенинг таъкидлашича, “5 юлдуз” ҳаракати” партияси етакчиси, 33 ёшли Луижи Ди Майо Италия ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди. У аввалги ҳукуматда бош вазир ўринбосари ва иқтисодий ривожланиш, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири бўлган. 

20 августда Конте истеъфога кетишга қарор қилганини эълон қилганди. 

Мавзуга оид