Спорт | 02:00 / 08.09.2019
89733
1 дақиқада ўқилади

28:0! Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порьени муддатдан олдин мағлуб этди

Фото: AP

Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири чемпионлиги учун жанг ўтказилди. Унда UFCнинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьега қарши октагонга чиқди. 

Ҳабир Нурмагомедовнинг тўлиқ устунлигида ўтган жангнинг учинчи раунди бошида UFC чемпиони Нурмагомедов бўғувчи усули билан ғалаба қозонди.

Бу ютуқ 30 ёшни қаршилаган Ҳабиб Нурмагомедовнинг карьерасидаги 28-ғалабаси бўлди. У шу пайтгача бирор марта ютқазмаган.

Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятида иккинчи бор камарни ҳимоя қила олади. Бундан олдин у ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни муддатдан олдин таслим қилган эди. 

Мавзуга оид