Жаҳон | 23:05 / 08.09.2019
16867
1 дақиқада ўқилади
Трамп билан учрашувга келган Кувайт амири АҚШда шифохонага ётқизилди
АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувга АҚШга келган Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага ётқизилди. Шу сабабли 90 ёшли амирнинг Трамп билан режалаштирилган учрашуви кейинга қолдирилди. Бу ҳақда KUNA ахборот агентлиги хабар берди.
Кувайт амири ва Трамп 12 сентябрда Оқ уйда учрашишлари керак эди. Трамп матбуот хизматида маълум қилинганидек, томонлар Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши, хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ва террорчиликка қарши курашни муҳокама қилишни режалаштиришганди.
Таъкидланишича, икки етакчи учрашувининг янги санаси кейинроқ маълум қилинади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024