Жамият | 11:08 / 09.09.2019
8387
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокими бир ҳафтада учта мактабда дарс ўтди

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таълим сифатини янада яхшилаш учун ҳокимлар ҳам мактабга яқин бўлишлари, ҳафтада камида 3 марта ҳудудлардаги ўқув муассасаларига бориб дарс ўтишлари, ўқувчилар билан бевосита мулоқот қилишлари айтилганди.

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов жорий йилнинг 4 сентябрь куни Кармана туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашиб, уларга илк мустақиллик сабоғини берган эди.

7 сентябрь куни ҳоким шу анъанани давом эттириб, тумандаги 14- ва 12-умумтаълим мактабларида бўлди. Вилоят раҳбари ўқувчи ёшларга Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш тарихи, келажак авлоднинг дунёқарашини ўзгартириш, ўсиб келаётган авлод онгида ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳақида гапирди.

Шунингдек, мамлакатда иқтидорли ва фаол ёшлар учун кенг имкониятлар яратилгани, уларнинг ахборот технологиялари билан таъминланиши ҳам интеллектлари ошишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Вилоят ҳокими томонидан ҳар бир мактабга 200 донадан ортиқ маҳаллий ва чет эл ёзувчиларининг дурдона асарлари чоп этилган китоблар жамланмасини совға қилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид