Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум снарядлар учирди
Жанубий кореялик ҳарбийларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея 10 сентябрда Пхёнан-Намдо провинциясидан Япон денгизи томон 2 та номаълум турдаги снарядни учирди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, снарядларнинг учиш узоқлиги 330 кмни ташкил қилган. Снарядлар маҳаллий вақт билан соат 6.53 ва 7.12да учирилган.
Шимолий Корея охирги 1,5 ойдан бери 8- ва май ойидан бери 10-учиришни амалга оширди. Япон ҳарбийларининг таъкидлашича, ушбу ракеталар учта янги модификациядаги ракеталар ҳисобланади. Шимолий Корея 4 ва 9 май, 25 июль ва 6 августда “Искандер” туридаги ракеталарга ўхшаш кичик масофадаги ракеталарни учирган. 24 августда Пхеньян “ўта йирик ялпи ўт очиш реактив тизими” деб атаган снарядларни учирган. Шунингдек, 10 ва 16 августда қаттиқ ёнилғидаги кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар учирилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
13:00 / 06.05.2025