Спорт | 02:08 / 12.09.2019
11674
1 дақиқада ўқилади

“Ҳумо” Олий хоккей лигасидаги илк учрашувида йирик ғалабага эришди

Фото: Ҳумо

Ўзбекистоннинг “Ҳумо” клуби Россиянинг Олий хоккей лигасида илк учрашувини муваффақиятли ўтказди. Тошкент шаҳри жамоаси “Рязань” устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Голларни Андрей Смирнов, Александр Шербина, Арсений Ерохин, Евгений Григоренко ва Артём Воронин киритган.

ОХЛ – очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, нуфузи жиҳатидан Континентал хоккей лигасидан (КХЛ) кейин иккинчи ўринда туради. Ўтган мавсумда лигада Россиянинг 26та, Қозоғистоннинг 3та ва Хитойнинг 2та клуби иштирок этган. Қозоғистоннинг «Сариарка» клуби чемпионликни қўлга киритган.

Жорий мавсумда лигада 34 та жамоа иштирок этиб, унинг таркибига 6 та янги клуб, жумладан “Ҳумо” кирган. Ҳозирда Тошкент клуби лиганинг А дивизионида ўйнамоқда.

Мавзуга оид