Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паст Дарғомдаги «Метан заправка»да қинғирлик аниқланди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси Мажбурий ижро бюроси томонидан текширилганда катта миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Паст Дарғом тумани Мажбурий ижро бюроси бўлими томонидан тегишли соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда “Жума” газ тақсимлаш станциясида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич хотирасидаги маълумотлар ўрганилган.
Текширишларда электрон газ ҳисоблагич параметрларига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида 2019 йилнинг 1 апрелидан 2019 йилнинг 10 апрель кунига қадар босимлар фарқи бўйича кам кўрсатаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, бу ҳолат бўйича электрон газ ҳисоблагич хотирасидаги маълумотлар электрон архив маълумотларининг ўзгартиришларни қайд этиш журналидаги маълумотларда ҳам ташқи таъсир кўрсатилганлиги тасдиқланган.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунаси ишлашига рухсатсиз ташқи аралашув бўлганлиги исботини топди. Бунинг оқибатида эса газ ҳажми нотўғри ҳисоб-китоб қилиниб 156 минг 839 метр/куб ҳажмдаги табиий газ ишлатилган. Натижада давлат манфаатларига 88 млн. 401 минг сўмлик зарар етказилган. Қилмишини англаб етган масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари етказилган зарарни тўлиқ тўлаб беришди, дейилади МИБ ахборот хизмати маълумотномасида.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
08:00 / 05.12.2024